Эндрю Робертсон: “Аввал гуруҳдан чиқиб олишимиз керак”

Aslanov Jasurbek
1 дек 2020
“Ливерпуль” ҳимоячиси ЕЧЛ 5-тури доирасида “Аякс”га қарши баҳсдан олдин фикрлари билан бўлишди.

“Биз Европа грандларидан бирига қарши ўйнаймиз. Вазифа қийин эканлигини тушунамиз, аммо ютуққа нима қўйилганини ҳам биламиз. Биз ушбу мусобақада кўпроқ нарсага эришишни истаймиз. Бироқ аввал гуруҳдан чиқиб олишимиз керак, энг муҳим шу. Буни йоддан чиқармасдан ғалаба учун қўлдан келганини қилиш керак”, — дейди Робертсон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA