

"Брайтон" ғалаба голини урган паллада биз хато қилмадик. Бу ҳақда гаплашиб оламиз. Бу ўйинда ғалабага яқин эдик, шу билан биргаликда мағлуб бўлмаслигимиз ҳам керак эди. Биз бугун яхшироқ ўйнашимиз керак бўлганди. Суперкубокда ҳам.
"Брайтон"нинг иккала голи ҳам содда бўлди. Шу сабабли ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Ўйин давомида бир қанча позитив ҳолатларни кўрдим. Иккинчи бўлимда биз ўйинни кўпроқ назорат қилишимиз керак эди. Вазиятларимиздан фойдаланишимиз ва агрессив бўлишимиз керак эди", - деди манкунианликлар устози.



