

"Агар шундай имконият бўлса, нега энди йўқ? Бу клуб менга ҳамма нарсани берди ва мен унга доим омад тилаб қоламан", – деди футболчи.
Франциялик ўйинчи Мадриднинг "Атлетико" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Испания клубида 2014 йилдан 2019 йилгача ўйнаган. Мадрид жамоаси билан Европа Лигаси ва УEФА Суперкубогида ғолиб чиққан.
Эрнандес жорий мавсум "Бавария" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.



