Эрон клуби "Насаф" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Narzulla Saydullayev
28 jun 2024
Эроннинг "Тракторсози" клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини жиддий равишда кучайтирмоқчи.

Яқиндагина Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони Алиризо Бейранванд "Тракторсози"га ўтиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Табриз клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаевга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Насруллаев бу мавсум "Насаф" таркибида барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли пас берди. Ўзбекистон терма жамоасида бугунга қадар 20 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

"Тракторсози"га тез орада Зинедин Зиданнинг "Реал Мадрид"даги ёрдамчиси Давид Беттони бош мураббий бўлиши кутилмоқда.



Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Хамза88
28 jun 2024
Ээээ Худо бу аник хабар булсин! Хизматларингга рози булгин биз розимиз шу кетишинг рост булсин илохим!!!!
Хусанов Азизжон Шакарович
28 jun 2024
Шерзод яхши уйинчи. Насафга керак. Аммо барча футболчиларни бир орзуси булади. Легионер булиб уйнаш. Ниятига етсин. Пул ишлаб келсин. Айникса Шерзод Эронликлар билан таржимонсиз гаплаша олади. Омидини берсин. Камбагал оиладан етишиб чиккан йигит.
Евро Лига
28 jun 2024
Эшитишимизча Нематов хам давралар оралигида Персаполисга утади деган гаплар бор.Насурилаев олдингидек яхши уйнамаябди уни бериб юборишсаям Нематовни нима килиб булсаям Насафда олиб колишлари кк.Нематовни Насафга катта фойдаси тегябди агар у кетса бундай дарвозабони топиш кийин булади.Насурилаев кетсаям булади охирги пайтлада олдингидек борини бериб уйнаймаябди
Jurabek Mustafoyev
28 jun 2024
Sherzot nasrulayev qaysidir tomonlama kuchle lekin oddiy murabiy yoki tomoshabin kurolmaydi buni òyinlarda guyoki sust harakat qilganday lekin uzatib berilgan tuplarning kupi gol bòladi yoki xavfli chiqadi òyini kurinmaydigan yagona zur fudbalis bòlsa kerak omad nasafga foyda keltirib ketayabdi zato
Тўлқин Хайит
28 jun 2024
Иложи бўлса, харидор топилса Бердиевни ҳам қўшиб сотиш керак Насафни бир янгиламаса бўлмайди энди.