"Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Эрон қандай кучга эгалигини биламиз, ўзимизнинг кучимизни ҳам биламиз. Ўйлайманки яхши тайёргарлик кўрдик. Иншааллоҳ эртанги баҳсга ҳаммамиз тайёрмиз", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.
"Иккита яхши савиядаги терма жамоалар ўртасидаги ўйин кутиб турибди. Биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. Бор кучимизни бериб ўйнаймиз", - деди Аббос Файзуллаев.
- Биламизки, айни пайтда уч нафар ўзбекистонлик футболчи Эрон чемпионатида ўйнамоқда. Бу сизга Эрон терма жамоаси ҳақида ўзига хос маълумотлар олишда қанчалик ёрдам беради?
- Эрон терма жамоаси ва Эрон лигасини яхши биламиз. Охирги йилларда бир неча бор тўқнаш келдик. Ўзимиз ҳам маълумотлар тўпладик, футболчилардан ҳам маълумотлар олдик.
- Шомуродов Италияда ўйнамоқда, Ҳусанов АПЛга ўтди. Аббос Файзуллаевда ҳам келажакда Европанинг топ чемпионатларида ўйнашни режалаштирмоқдами?
Аббос Файзуллаев: - Савол учун катта раҳмат. Лекин ҳозир бу саволга жавоб беришнинг вақти эмас деб ўйлайман. Сабаби эртага бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди.
- Сиз Ўзбекистон терма жамоада кўп йиллар ўйнагансиз. Қайси авлод кучлироқ бўлган деб ўйлайсиз? Ҳозирги жамоа ЖЧга чиқиш учун етарлича салоҳиятга эгами?
- Менимча солиштириш нотўғри. Ўша пайтда ўша авлод кучли эди, ҳозирги энг кучли авлод терма жамоада ўйнамоқда. Насиб қилса мақсадимиз сари яқинмиз!
- Машарипов дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Унинг ўрни қанчалик билинади? Остон Ўрунов эса Қирғизистон билан ўйнамади, у Эрон билан майдонга туша оладими?
- Улар терма жамоамизнинг муҳим футболчилари ҳисобланади. Бу футбол дисквалификациялар учраб туради. Остонда жароҳат бор, тайёрланмоқда. Ўйинга тайёр бўлса тушади. Қолган футболчилар соғ-саломат.
Изоҳлар