Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум

Sherzod Nurmatov
15 mar 2025
Эрон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои 2026 йилги ЖЧ саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва БААга қарши ўтказиладиган ўйинлар учун 21 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Эрон 20 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида БААни қабул қилади ва 5 кундан сўнг худди шу стадионида Ўзбекистон билан беллашади.

Дарвозабонлар — Пайам Ниязманд, Муҳаммад Ҳалифе.

Ҳимоячилар — Милад Муҳаммади, Омид Нурафкан, Али Неъмати, Даниял Ири, Ҳуссайн Канони, Амин Ҳазбави, Аря Юсуфи.

Ярим ҳимоячилар — Муҳаммад Моҳебби, Меҳди Гаеди, Саман Годдос, Саид Иззатуллоҳи, Муҳаммад Горбани, Сайид Муҳаммад Карими, Алиризо Жаҳонбаҳш, Али Голизода.

Ҳужумчилар — Меҳди Тареми, Жавад Ҳуссайнежад,, Али Алипур, Сардор Азмун.

Форслар 16 очко билан "A" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва Ўзбекистондан 3 очко олдинда боряпти. БАА эса 10 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эрон – Ўзбекистон қарама-қаршилиги 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Аввалроқ Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: ffiri.ir

Изоҳлар

Berkamp
15 mar
Asosiy darvozaboni yoq ekanku Beyranvard deganlari
Javlon Samarqand
15 mar
Эронни ҳужум чизиги кучли
Nodirhon
15 mar
Негадир таркибидан унчалик куркмаяпман бу сафар
Umid Tursunov
15 mar
Asosiy darvozabon yoq ekanmi...
Neftchichempion
15 mar
Qirģizni yutib Eron bn kamida durang bòlsa Uzb deyarli jchga chiqishi aniq bòladi