Эрон U-17 бош мураббийи азон вақтида интервьюни тўхтатди

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2023
Эрон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ҳусайн Абди азон янграши билан интервьюни тўхтатиб, кўзларини юмиб олди.

Форслар "С" гуруҳи 2-турига тайёргарлик кўрмоқда. Бўлажак рақиб Англия ҳисобланади. Ҳусайн Абди машғулот жараёнида журналистларнинг саволларига жавоб бераётган пайтда азон овози янграйди, шу сабабли, мураббий нутқини тўхтатиб, кўзларини юмиб олди.

Эрон биринчи ўйинда амалдаги жаҳон чемпиони Бразилияни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, шов-шувларга сабаб бўлди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia