"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди

"Эвертон" ёзда Жек Грилишни "Манчестер Сити"дан ижарага олди.

Клублар шартномада 50 миллион евро миқдорида тўлов белгилаган.

Манбанинг ёзишича, “кўклар” футболчининг келажаги бўйича ўз позициясини белгилаб олган. Мерсисайдликлар сотиб олиш имкониятини фаоллаштирмайди. Аммо, "Эвертон" "Манчестер Сити" билан Грилишнинг клубда қолиши бўйича келишувга эриша олишига ишончи комил.

Ушбу мавсумда Жек Грилиш "Эвертон" сафида 22 та ўйин ўтказди. Уларда қанот ҳужумчиси иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.


Манба: theathletic.com