

Бу ҳақда SullyTalkz аккаунти X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, манкунианлар футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва ёзда трансферни амалга ошириш учун аниқ қадамлар ташлаши эҳтимоли юқори. Ўйинчининг ўзи ҳам янги жамоага ўтишга тайёр, ва у "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози.
Жорий мавсумда Ндиайе барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.



