"Эвертон" Лейтон Бэйнс билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
27 янв 2014
"Эвертон" чап қанот ҳимоячиси Лейтон Бейнс билан шартномани узайтирди, дея хабар бермоқда клуб расмий Твиттери.
Янги шартнома тўрт йилга мўлжалланган. Аввалги шартнома муддати 2015 йилнинг ёзида ниҳоясига етиши керак эди. Бироқ томонлар ўзаро маслаҳатлашиб, ҳамкорлик муддатини ҳозирданоқ узайтириб қўйишни маъқул топишди.

"Эвертон" бош мураббийи Роберто Мартинеснинг мўзларига кўра, Бэйнс клубнинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net