

"Комо 1907" ва Морено Лонго шартномани ўзаро бекор қилишди. Янги мураббий топиш ишлари бошланган, унгача Сеск Фабрегас бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди", - дейилади клуб хабарида.
Сеск Фабрегас ҳозиргача ушбу жамоанинг ёшлар таркибини бошқараётган эди. У ёзда футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббий сифатида иш бошлаганди.
"Комо" В Серияда 12 ўйинда 21 очко тўплаб, 7-ўринда бормоқда.



