Факт. АГМК "Қизилқум"ни сафарда фақат бир марта мағлуб этган

Narzulla Saydullayev
28 мар 2019
Эртага Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур ўйинлари старт олади.

Навоийда "Қизилқум" Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилади. Шу кунга қадар "Қизилқум" майдонида бу клублар 10 марта ўйин ўтказишган. Шундан 7тасида майдон эгалари ғолиб бўлишган. Икки бор ғолиб аниқланмаган ва фақат бир марта (2009 йил) АГМК сафардан ғалаба билан қайтган.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" - АГМК учрашуви 29 март куни соат 18:15да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia