

Дастлаб "Бунёдкор" Олмалиқда "Локомотив"ни қабул қилади. Статистикага эътибор берсак, кубок баҳсларидаги ўзаро ўйинларда "темирйўлчилар" катта фарқ билан олдинда эканлигини билиш мумкин. Жамоалар Ўзбекистон кубогида 2006 йилдан бери 7 маротаба учрашган. Уларнинг 5тасида "Локомотив", 1тасида "Бунёдкор" ғалабани нишонлаган. 1та ўйинда дурангг имзо чекилган. Сўнгги 4та ўйиннинг барчасида Денис Коростиченко шогирдларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган. "Қалдирғочлар" бу ўйинларда рақиб дарвозасига йўл топа олишмаган.


