

Шу муносабат билан жамоани янги мавсумга муносиб тайёрлаш, жамоага янги футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида бир қатор футбол клублари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши режалаштирмоқда.
Жумладан 13-февраль, чоршанба куни Фарғона давлат университети стадионида "ФарДУ" Андижоннинг "Андижон" (U-21) жамоасига қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушса, 14-февраль, пайшанба куни худди шу стадионда Қувасойнинг "Цементчи" жамоасига қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз, ҳар икки учрашувнинг бошланиш вақтлари соат 11:00га белгиланган.



