ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди

Iskandarov Abdulaziz
20 may 2024
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон ва Ги Киала билан техник ҳамкорликни йўлга қўйганидан хабарингиз бор.

Шу мақсадда жорий йилнинг 17-18 май кунлари ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишель Саблон ва Ги Киала Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташрифнинг биринчи кунида мутахассислар дастлаб Самарқанд вилояти футбол мактабига қадам ранжида қилди. Ташриф давомида футбол мактаб шарт-шароитлари, футбол майдон ҳолати билан танишишди. 

Шундан сўнг Самарқанд вилояти футбол академиясига ташриф буюришди. Дастлаб вилоят футбол мутахассислари учун футбол академиясида ташкил қилинган семинарда иштирок этишди.

Семинарда ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишель Саблон ва Ги Киалалар томонидан замонавий футбол тенденциялари бўйича тавсиялар берилди. Ҳар бир мураббий билан суҳбат ўтказиб керакли маслаҳатлар бердилар. Самарқанд вилояти футбол академияси шарт-шароитлари ва машғулот жараёнларини кўздан кечиришди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларини томоша қилдилар.



Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Jamshid Abdusamadov
20 may 2024
Самаркандни зиерат килишга борган бохонада