ФИФА президенти қанча маош олади?

Оқил Абдубарноев
17 mar 2024
Ташкилот раҳбарининг даромади 33 фоизга ўсган.

Халқаро футбол федерацияси(ФИФА)нинг молиявий ҳисоботига кўра, ташкилот президенти Жанни Инфантино ўтган йили бонуслар билан бирга 4,13 миллион Швейцария франки(тахминан 4,67 миллион АҚШ доллари)дан кўпроқ даромад олган, бу аввалги йилларга қараганда 33 фоиз кўп эканлигини англатади. 

Инфантинонинг маоши ўтган йили 126 минг АҚШ долларига ошган ва ҳозирда 2,78 миллион АҚШ доларинини ташкил этади. У 2022 йилги жаҳон чемпионати учун 1,86 миллион АҚШ доллари бонус олган.

Маълумот учун, ФИФАнинг аввалги президенти Зепп Блаттер ўзининг асосий маоши ва йиллик 3 миллион долларлик бонусларидан ташқари, 2014 йилги жаҳон чемпионати учун шартнома бўйича 12 миллион АҚШ доллари миқдорида бонус олган.

ФИФА ташкилотга аъзо 211 нафар ассоциациянинг ҳар бирига ҳар тўрт йилда 8 миллион долларгача маблағ ажратади. Биргина ўтган йилнинг ўзида футболни ривожлантириш учун 470 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

ФИФАнинг ҳозирги молиявий захиралари 3,6 миллиард долларни ташкил қилади.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Муқова: AP

Изоҳлар

Boburbek Liverpool
17 mar 2024
Futbol millyardlar oʻyinni deb shuni aytishsa kerak da(*_*)
Janob.bek
17 mar 2024
Анп булмаса мундай караса ёмон эмас ойлиги.
Bexruz Jumayev
17 mar 2024
Zo'r ekanda sokani tayiga ekanda
Odilbek77
17 mar 2024
Olgan poralarini qo'shsa ancha ko'p bo'lib ketsa kerak.
Swox
17 mar 2024
Ишондик