Филиппо Индзаги: "Балотеллининг "Милан"да қолишига ишончим комил"

Aziz Tukhtamuradov
22 июл 2014
"Милан" бош мураббийи Филиппо Индзаги Марио Балотеллининг жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

"Балотелли "Милан" учун жудаям зарур футболчи. У доимо жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилади. У билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Мароининг имкониятларидан максимум равишда фойдаланишга ҳаракат қиламан.

У клубни тарк этиши мумкинми? Ишонаманки, у жамоамизда қолади", - дея Инзагининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Italia журнали.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru