Флорес: "Гвардиола Англия чемпионатида ҳукмронлик қила олади"
Aslanov Jasurbek
4 фев 2016
"Атлетико" собиқ устози, ҳозирда "Уотфорд"да ишлаётган Кике Санчес Флорес "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг Премьер-лигага ўтиши борасида фикр билдирди.
"Пеп Англия чемпионатида ҳукронлик қила олади. У учун асосийси ўз ғояларини бошқа чемпионатда қўллаш бўлади. Гвардиолани Премьер-лигада кўриш жуда ёқимли бўлар эди. АПЛ юқори даражали мутахассисларни қабул қилади" - дейди Флорес.