

Учрашувнинг 5-дақиқасида Марио Балотелли ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Луис Араужо ҳисобни тенглаштирди. Учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганида Вилан Сиприен мезбонларга ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин “Ницца” 39 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасига кўтарилиб олди. “Лилль” эса 27 очко билан 19-ўринда бормоқда.



