

Термадаги фаолиятини якунлаган Льорис жамоа сардори ҳам ҳисобланарди. L'Equipe манбасига кўра, французлар устози Дидье Дешам сардор боғичини Килиан Мбаппега ишониб топширган. 24 ёшли Мбаппе 24 март куни Евро-2024 саралаши 1-тури доирасида Нидерландияга қарши ўйинда Франция ТЖни сардор сифатида бошлаб тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Килиан 2017 йилдан бери терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади. У миллий либосда 66 баҳсда қатнашиб, 36 та тўп киритган.


