Гаровда ютқазган "Волфьсберг" президенти сочини калга олдириб ташлади

Mirjalol Normatov
13 дек 2020
"Вольфсберг" президенти Дитмар Риглер футболчилар билан баҳсда мағлуб бўлди ва сочини калга олдириб ташлади.

Гап шундаки, клуб президенти жамоасининг Европа лигаси плей-офф босқичига чиқа олмаслигини айтган. Жамоа дарвозабони эса 1/16 финалга чиқишига ишонишини айтиб, баҳс бойлашган. "Вольфсберг" Европа лигасида ЦСКА, Загребнинг "Динамо"си ва "Фейеноорд" билан бир гуруҳдан ўрин олганди.

Австрия жамоаси 10 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни қўлга киритиб, навбатдаги босқичга йўл олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal