Германия кубоги. "Бавария" финалда!

Германия кубоги 1/2 финал учрашуви ниҳоясига етди.

"Альянц-Арена"да ўтказилган баҳсда Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби "Бавария қаршисида ожиз қолди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Иван Перишич томонидан урилган гол мезбонларнинг танаффусга ғолиб сифатида чиқишлари учун кифоя қилди. 69-дақиқада эса Данни да Кошта гол уриб ҳисобни тенглаштирди, аммо франкфуртликларнинг қувончи узоққа бормади. Орадан 5 дақиқа ўтгач Роберт Левандовски учрашувга якуний ҳисобни ўрнатди ва "Бавария"ни финалга олиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар финалда Леверкузеннинг "Байер" клуби билан куч синашишади.

Германия кубоги

1/2 финал

"Бавария" – "Айнтрахт Ф" 2:1 

10 июнь, 23.45, "Альянц-Арена"

Голлар:

1:0 – 14 Перишич, 1:1 – 69 да Кошта, 2:1 – 74 Левандовски.

"Бавария" – Нойер, Алаба, Боатенг, Павар, Киммих, Горетцка (Мартинес, 86), Дэвис, Коман (Алькантара, 61), Перишич (Люка Эрнандес, 61), Левандовски, Мюллер.

"Айнтрахт Ф" – Трапп, Туре (да Кошта, 66), Абраам, Ндика, Чендлер, Роде, Ильзанкер (Торро, 77), Гачинович (Камада, 66), Кор (Дост, 77), Хинтереггер, Андре Силва.

Огоҳлантиришлар:

Перишич (44), Андре Силва (88), Люка Эрнандес (90), Хинтереггер (90).


Манба: championat.asia