Горка Ираисос - Месси ва Роналдунинг пенальтисини қайтарган иккинчи дарвозабон
Narzulla Saydullayev
24 авг 2015
"Атлетик" клуби дарвозабони Горка Ираисос кеча Лионель Месси томонидан амалга оширилган пенальтини қайтаришга эришди.
Шу тариқа, посбон Лионель Месси ва Криштиану Роналду томонидан амалга оширилган 11 метрли жарима зарбаларини қайтарган иккинчи дарвозабонга айланди. Олдинроқ бундай натижага "Валенсия" дарвозабони Диего Алвес эришган эди.