Хабарингиз бор, "Локомотив" клуби Суперлиганинг жорий мавсумида сўнгги ўринни эгаллаган ҳолда Про лигага тушиб кетди. "Темирйўлчилар" якуний турда ўз майдонида "Нефтчи"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу турга қадар охирга поғонада бораётган "Металлург" эса сафарда "Насаф"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўтиш ўйинида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" клубини айни дамда шу мавсумнинг ўзида учинчи клубда ишлаётган Григорий Колосовский бошқариб бораётганди. У 3 ноябрь куни "Металлург"дан истеъфога чиқарилиб, орадан 3 кун ўтгач, "темирйўлчилар" бош мураббийи этиб тайинланганди.
Мавсум бошида эса Колосовский "Навбаҳор"да Самвел Бабаян ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борганди.
Изоҳлар