Гвардиола “шаҳарликлар” сафида қанча вақт қолмоқчи?

Aslanov Jasurbek
29 июл 2017
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола инглиз клубини имкон қадар кўпроқ бошқариш ниятида эканлигини маълум қилди.

“Мен бу ерда имкон борича кўпроқ фаолият юриб, “Манчестер Сити”га ёрдам беришда давом этиб, жамоани юқори чўққида кўришни истайман. Ўйлашимча, клуб қайсидир вақтда менежернинг фикрини тинглаши шунингдек, ўзининг келажакдаги режалари билаг ҳамоҳанг тарзда қарорлар қабул қилиши лозим. Олдинда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Дунёдаги барча мураббийларнинг кейинги фаолияти жамоаси қайд этаётган натижага боғлиқ бўлади.

Бизнинг янги футболчилар ҳақиқатан ҳам яхши футболчилар. Улар мураббий ким бўлишидан қатъий назар яхши футболчилар ҳисобланишади. Клуб учун энг муҳими шу.

Бернарду Силва ва Эдерсон 23-24 ёшда. Жамоанинг бошқа аъзоларининг ёши ҳам шу даражада кичикки, яқин 5-7 йил ичида улар жамоа билан бирга бўлшади. Шу сабаб биз имкон қадар тезроқ совринларни қўлга киритиш иштиёқидамиз”, дейди Гвардиола.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sorts