Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"

Aslanov Jasurbek
16 мар 2026
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинида Мадриднинг "Реал" клубидан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг журналистларнинг саволларига кутилмаган тарзда жавоб қайтарди.

Муваффақиятсизликка қандай муносабатда бўлиш керак?

Эртага Манчестерда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Гвардиола спортдаги паст-баландликлар ҳақида гапирди:

"Буни муваффақиятсизлик деб ҳисобламаслик муҳим. Спортда ниманидир яхши қилиш, яхшироқ бўлишга интилиш ва кейинги мавсумда яна уриниб кўриш мумкин. Гап тинимсиз меҳнат, ўз ишига содиқлик ва спортни севишда.

Дунёда доим ғалаба қозонадиган жамоа йўқ. Бизда бу рақибга қарши ажойиб ўйинлар бўлган. Спортда ютганингиздан кўра кўпроқ ютқазасиз, бу ҳақда ўйлашга қанча вақт сарфлайсиз? Дунёда бундан-да муҳимроқ нарсалар жуда кўп".

"Реал"нинг статистикасини мисол қилди

Пеп ўз фикрини исботлаш учун рақиб жамоани мисол тариқасида келтириб ўтди:

"Реал" Чемпионлар Лигасида 15 марта ғалаба қозонган, аммо улар турнирда 100 марта иштирок этишган. Хўш, бу муваффақиятсизликми? Улар ҳам ютганидан кўра кўпроқ ютқазган. Эҳтимол, сиз мендан буни "Барселона"дан бўлганим учун сўраётгандирсиз".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News