Италия Евро-2020'даги 13-голини урди

Aslanov Jasurbek
12 июл 2021
"Скуадра адзурра" яна бир рекорд ўрнатди.

Италия ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Евро-2020 финалида Англияга қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирди (1:1, иккинчи бўлим давом этмоқда).

Бу италияликларнинг ушбу Европа чемпионатидаги 13-голи ҳисобланади. Италия халқаро турнирларда гол уриш бўйича ўз рекордини ўрнатди.

Илгари "скуадра адзурра" фақат жаҳон чемпионатларида 12 та гол урган — 1934, 1982 ва 2006 йилларда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru