ЖЧ-2022. Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ярим финалда Туркияга минимал ҳисобда имкониятни бой берди

I.J.I
7 oct 2022
Ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги 17-жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятга учради.

Туркияда ўтказилаётган Ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги 17-жаҳон чемпионатининг ярим финал ўйинида ҳамюртларимиз Туркия терма жамоасига кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Энди Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун ўйинда Гаити термасига қарши майдонга чиқади. Ўйин 9-октябрь куни ўтказилади.

Туркия - Ўзбекистон 1:0 (тугади)

ЖЧ-2022'даги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони).

Бош мураббий: Рустам Меҳмонов.

Жонли эфир:



I.J.IМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Bars@7070.
7 oct 2022
Бутун Узбекистон номидан омад тилаймиза...к,ийин уйин,лекин сизларга ишонамиза,олга йигитлар!!!
Holis
7 oct 2022
Узимизни кайсидур каналда беряптими
Raul&Bergkamp
7 oct 2022
Олга йигитлар. Бутун Узбекистон сиз билан. Кандай натижа булмасин сиз бизнинг кахрамонларсиз.
Bars@7070.
7 oct 2022
Кандай натижа булишидан каттий назар сизлар хакикий мард Узбек углонларисиз!!!
Хамес19
7 oct 2022
Омад йигитлар, хакикий ватан кахрамонлари