ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон "Озоди"да Эрон билан дуранг ўйнаб кейинги босқичга мағлубиятсиз йўл олди

Iskandarov Abdulaziz
11 jun 2024
ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Эрон — Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

ЖЧ-2026 саралаши

Эрон - Ўзбекистон 0:0 (ТУГАДИ)

11 июнь 2024. Теҳрон, "Озоди" стадиони. 22:00 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар: Ким Жонг Хёк, Парк Кюнг Йонг, Жанг Жонг Пил, Чаэ Санг Хёп.

Эрон: 1. Алиризо Бейранванд, 4. Шожаи Халилзода, 2. Салеҳ Ҳардани, 13. Хоссейн Канани, 5. Милад Муҳаммади, 14. Саман Ғоддос (11. Шахриёр Могҳанлу, 88), 21. Омид Нурафкан ( 6. Муҳаммад Горбани, 74), 16. Меҳди Тораби (18. Аболфази Жалали, 88), 7. Алиризо Жаҳонбахш, 20. Сердар Азмун, 9. Меҳди Тареми.

Захира: 10. Жавад Агаеипур, 17. Муҳаммадризо Асади, 15. Муҳаммад Хазбави, 19. Меҳди Лямуши, 22. Поур Ҳамиди, 23. Ария Юсуфи, 3. Ариф Голами,12. Пиам Ниазманд, 8. Аллахёр Сайядманеш

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фаррух Сайфиев (12. Абдулла Абдуллаев,89), 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров ( 6. Диёр Холматов,70), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (21. Азиз Амонов,70), 11. Остон Ўрунов (20. Хожимат Эркинов,89) 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов (22. Аббос Файзуллаев,57), 23. Ҳусниддин Алиқулов.

Захира: 12. Абдувоҳид Неъматов, 16. Ботирали Эргашев,    8. Жамшид Искандеров, 3. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 19. Азиз Турғунбоев, 

Огоҳлантириш: Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) 18, Салеҳ Ҳардани (Эрон) 89


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ОГОҲЛАНТИРИШ. Эрон, Салеҳ Ҳардани

88. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Остон Ўрунов ўрнига Хожимат Эркинов тушди, Фарруҳ Сайфиев ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди. 

88. ЎЗГАРИШ. Эрон, Саман Ғоддос ўрнига Шахриёр Мўгҳанло тушди. 

78. ЗАРБАААА. Насруллаев рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади. Зарба хавфли лекин ноаниқ  кўриниш олди. 

76. ЗАРБАААА. Алиқуловнинг зарбасини Бейронванд қийинчилик билан қайтарди. 

74. ЎЗГАРИШ. Эрон, Омид Нурафкан ўрнига Муҳаммад Горбани тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Отабек Шукуров ўрнига Диёр Холматов, Жалолиддин Машарипов ўрнига Азиз Амонов тушди. 

67. ЗАРБА. УХ. Торабининг зарбаси Юсупов турган дарвозасининг тўсинига тегди. Эрондан кетма кет ҳужумлар. 

65. ЗАРБА. Таремининг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетдиии. 

63. УУУУХ. Юсупов тўп узатишда хатога йўл қўйди. Азмуннинг узатмасини Жаҳонбаҳш дарвозага аниқ йўллай олгани йўқ. 

61. ЗАРБА. Алиқуловнинг зарбаси жуда ва жуда ноаниқ кетди. 

57. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Элдор Шомуродов ўрнига Аббос Файзуллаев тушди. Кутилмаган ўзгариш. 

54. Эрон темпни оширди, Нурафкон яна зарба йўллади. Нурафконга бугун кўп имконият бериб юбормоқдамиз. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+2. УУУХ. Ҳусанов эронлик футболчининг узатмасини боши билан қайтариб юборди. Тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Эрон босимни оширди. 

44. ЗАРБА. Нурафканинг жарима зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

43. Эрон жарима майдончамизга яқин худудда жарима зарбасини ишлади.

42. ЗАРБА. Омид Нурафканнинг зарбаси хавфли чиқди. Аммо зарба ноаниқ. Худога шукур!

35. ЗАРБА. Навбат Эрондан ҳужум. Насруллаев рақибини ўтказиб юборди. 

32. ЗАРБААААААААААА. Остон Ўрунов рақиб таъқибидан қочиб дарвозабон билан бирга вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади. Эҳ, Остон!

30. Ўйин тенгкурашлар остида кечмоқда. 

24. Яна Ғоддос узоқ масофадан зарба йўллади. Анча ноаниқ. 

21. Ўткир Юсупов Ғоддоснинг зарбасини осонликча ушлаб олди. 

18. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Абдуқодир Ҳусанов рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

16. Машариповнинг узатмаси ноаниқ кетди. 

15. Машарипов қанотда олдинга ўтди ва жарима зарбасини ишлади. 

12. Хавфли вазияяят. Меҳди Тареми ва Ўткир Юсупов дуэлида Юсупов тўпга яхши чиқиб келди ва вазият қаҳрамонига айланди. 

10. Учрашувни кўришни истаётганлар учун ҳавола - ЖОНЛИ ЭФИР

2. Хавфли вазият. Ўткир Юсупов тўпни қайтариш фонида тўпни рақибга топшириб қўйди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Барча нарса шай ҳолатда. Олға, Ўзбекистон!


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар

Bek 777@
11 jun 2024
Bugun Eron yutsin an ana davom etsin. Oto bobolarimiz yep kegan bizxam yeymiz vax xa xa
negmat karabaev
12 jun 2024
лекин 1 таймда худики тики така килишти бизни болар. агар шундай 90 минут кила олишсаеди бомба булариди.
Shukrullo Turgunov
11 jun 2024
Shu tanaffus vaqtida fikr o’qib mazza qiladida odam )) O’yin boshlanguncha motivatsiya berib, o’yin boshlangach hamma negativ maskani taqadi )) Mazza qilib o’yin ko’relik undan ko’ra ))
✨Ғайрат Муҳаммад????
11 jun 2024
Сайфини тезроқ олиш керак ўйиндан. Турғунбоев бўса таша ўшани
erkak bolsang chida
12 jun 2024
Холматов келажаги бордир. Лекин олимпиадага боришга мос эмас. Японлардан утказилган голда хам Уни хатоси эди. Шунака хатоларни бугун Юсупов хам килди. Асосиий дарвазобон деб уйлавоти узини Кани концентрация? Олимпиадага Хусниддин Аликулов бориши шарт
Realist 2
11 jun 2024
Ashurmatov balki qora mehnat qilayotgandir. Lekin bitta vaziyatda ofsaidni ushlolmadi, sal qoldi Husanov avtagolga. O'tkir nega baqirasan Abduqodirga.
CA BOSS
11 jun 2024
Сайфиев ~~Файзуллаев, Насруллаев- Эркинов.. Замена.. Остон хозирча энг зўри. Олға ЎЗБЕКИСТОН. PS: ~ Дарвозабон энди у алохида мавзу..
erkak bolsang chida
12 jun 2024
Боя кимдирлар эрон 2:0 ютади деб ёзганди. Лекин Ман ютишимиз мумкин деб уйинни курдим
Акрамжон Мамаджонов
11 jun 2024
Умумий олганда емон эмас, лекин кейинги боскичда кийинрок булади бу уйин бн! Насрулаев мандраж бупколяпти, Сайфиев доимгидек нервинний! Уткирни урнига Нематовни куйиб куриш керагиди тажриба туплаволарди Абдувохид! Буш келманглар йигитлар! Узбекистон олга!!!!
Иқболжон Ўринов
11 jun 2024
Ikkinchi taymda Fayzullayev bilan Erkinov tushsa ancha o‘yinimiz kuchayadi va gol uramiz InshaAlloh
Кўпроқ кўрсатиш