Жеррарднинг ёрдамчиси КПР бош мураббийига айланди

Sherzod Nurmatov
2 июн 2022
"Астон Вилла"да Стивен Жеррарднинг ассистенти сифатида ишлаган Майкл Бил "Куинз Парк Рейнжерс" бош мураббийи этиб тайинланди.

КПР Чемпионшипда қатнашади. Жамоа 2021/22 йилги мавсумда турнир жадвалида 11-ўринни банд этди.

Бил "Астон Вилла"га қадар Жеррардга "Рейнжерс"да ёрдам берган. Унгача эса "Ливерпуль" академиясида бош мураббийи эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: qpr.co.uk