"Реал" Рамос билан хайрлашди. У хайрлашув матбуот анжуманида йиғлаб юборди

Alisher
17 июн 2021
"Реал" сардори Серхио Рамос Мадрид грандини тарк этди.

35 ёшли футболчи Мадрид жамоасида 2005 йилдан бери ҳаракат қилаётганди, у хайрлашув сўзларига айтаётиб, йиғлаб юборди.

Олдинроқ маълум бўлганидек, "Реал" ва кўпроқ маош олишни хоҳлаган Рамос шартнома бўйича келишувга эриша олишмади, шу сабаб ўйинчи клубни тарк этди. "Жангчи" "Реал" билан 4 бор ЧЛда зафар қучди, шунингдек, унда "қироллик клуби" билан бир нечта совринлар мавжуд.





AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com