

Бу ҳақда The Atletic нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, италиялик мутахассис ва Мадрид клуби ўзаро ҳамкорликни тўхтатиш бўйича оғзаки келишувга эришган. Қайд этилишича, Анчелоттининг «Реал»ни тарк этиши навбатдаги «Эл-Класико»дан кейин эълон қилиниши мумкин. “Реал“ ва “Барселона“ ўртасидаги учрашув 11 май куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карло Анчелотти Бразилияни бошқариши ҳақида хабарлар тарқалганди.



