Карлуш Кейруш яна Осиё терма жамоасини бошқариши мумкин

Khoja
3 apr 2025
Март ойидаги ЖЧ саралашдаги омадсизликлардан сўнг Ироқ ФФ мураббийлар штабида ўзгаришга қўл урмоқчи.

Alarabi Sports хабарига кўра, Ироқ футбол федерацияси миллий жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хесус Гарсия чиқармоқчи. Унинг ўрнига Эрон билан анча яхши натижаларга эришган Карлуш Кейрушни мамлакат бош жамоасига мураббий қилишни мақсад қилишган. Мутахассис Ироқ терма жамоасини бошқаришга розилик берган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ироқ ЖЧ саралашининг гуруҳ босқичида 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳда Корея Республикаси 16 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Иорданияда эса 13 очко бор.

Ироқ сўнгги икки турни июнь ойида гуруҳдаги асосий рақиблари — Корея Республикаси ва Иорданияга қарши ўтказади.


KhojaМақола муаллифи
Қопқоқ: Alarabi Sports

Изоҳлар

Mahmud Ttww
3 apr
Кападзе барибир бош мураббийликка тортмайди, унинг ўрнига тажрибали чет эллик мураббий зарур, бўлмаса яна орқага кетамиз секин аста.
=JAGUAR=
3 apr
Чол 72ёшда! Бу билан ҳам соғлиги борасида муаммолар пайдо бўлади.
{ CHELSEA }
3 apr
Yaxshi murabbiy...
Dostonbek Anvаrоv
3 apr
Молфахмлар бизга Копадзени ози етади онгинга урай сенларни
Shoh Rahmatov
3 apr
Shu bizga zor murabbiy bolardida. Eronga oxshiydi bizni terma jamoa ham