Карвахаль Неймарнинг "Реал"га ўтиши ҳақида саволга жавоб берди

Aslanov Jasurbek
28 дек 2017
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Қироллик клуби"га ўтиши мумкинлиги ҳақида саволга жавоб берди.

"Неймар мен билан бир жамоада! Авваллари у билан бошқа-бошқа жамоа сафида тўп учун курашар эдик. Февралгача вақт бор ва ўзимизнинг вазифаларимизга эътибор қаратишимиз керак. Неймар "Реал" ўйинига кўника оладими? Билмадим, бу савол мен учун эмас" - дейди Карвахаль.

"Реал" ва ПСЖ Чемпионлар лигаси 1/8 финал доирасида тўқнаш келади. Биринчи ўйин 14 февраль, жавоб баҳси эса 6 март куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bernabeu Digital