

– Бизга вазиятлардан фойдала олмаслик панд берди. Бир нечта вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдала олмадик. "Валансьен"га омад кулиб боқди, биз 4:2 ҳисобида зафар қучишимиз мумкин эди. Бундан ташқари ҳакам ҳам хато қилди. Мартиалнинг жароҳати эса вақтида бўлмади, - дейди Раньери L`Equipe нашрига.



