

Клейди Даци ОКМК футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди. Олмалиқ клуби ва 25 ёшли футболчи ўртасидаги битим 2,5 йилга мўлжалланган.
Марказий ҳужумчи фаолияти давомида "Тэута", "Кастриоти", "Кукеси" ва "Партизан" клубларида жами 128та баҳсда майдонга тушиб, 24та гол урган.



