

“Бу мағлубият оғир бўлди. Боиси бизда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Кўплаб қарши ҳужумлар содир этилган очиқ ўйин бўлди. Аммо биз улардан фойдалана олмадик. Бу эса муаммо. Иккинчи бўлимда ёввойи ўйин бўлди. Биз олдинга интилдик, “Наполи” ҳам. Пенальти ҳам адолатдан бўлди деб ўйламайман. Рақиб футболчиси йиқилишни хоҳлади ва ҳар қандай тегинишдаёқ йиқилди. Биз яхши ўйин намойиш этдик. Аммо ўз фаоллигимизни голларда акс эттира олмадик. Нотўғри қарорлар қабул қилдик, энди эса мағлубиятни тан олиш керак”, — дейди Клопп.



