"РБ Спорт" маълумотига кўра, "Локомотив"нинг 25 ёшли чап қанот ҳимоячисига "Ланс" томонидан қизиқишлар бор. Бироқ ҳозирча бу миш-мишлар тасдиқланганича йўқ. "Ланс" клубининг эгаси келиб чиқиши арман миллатига мансуб франциялик тадбиркор Жозеф Мари Угурлян ҳисобланади.
Ушбу мавсумда Тикнизян Россия чемпионатида 14 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди. Transfermarkt портали ушбу футболчини 6,5 млн еврога баҳолаган.
Изоҳлар