Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди

Alisher Ostonov
11 май 2025
Германиялик вингер Лерой Сане ёзда "Бавария" билан шартномаси узайтирилмаса, Ла Лигага кўчиб ўтишни истамоқда.

"Барселона" ва "Реал"да шундоқ ҳам кучли ҳужумкор гуруҳлар бўлса-да, Саненинг ўтиши уларни янада яхшилаши мумкин. Қайд этилишича, "Бавария" ҳамон немисга шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда.

Шунингдек футболчига "Арсенал" ва "Челси"дан ҳам қизиқишлар бўлган. Иккала клуб ҳам германиялик вингерни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Вингернинг хизматларига лондонликлардан ташқари "Ньюкасл" ва "Тоттенхем" ҳам бефарқ эмас. Аммо Сане бу жамоаларни устувор вариант сифатида кўрмаяпти.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Sky Sport Deutschland