

Манбага кўра, бугун бўлиб ўтадиган “Лион” ва “Бавария” ўртасидаги 1/2 учрашуви мусобақа тарихидан ўрин эгаллайди. Чемпионлар Лигаси тарихида илк марта мавсум давомида мураббийларини ўзгартирган икки жамоа ярим финалда бир-бирига қарши ўзаро тўқнаш келади.
“Лион”да Руди Гарсия Сильвиньонинг ўрнини эгаллаган бўлса, “Бавария”да Нико Ковач ўрнига жамоа мураббийи этиб Ханс-Дитер Флик тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, “Жозе Альваладе” ўйингоҳидаги баҳс 00:00 да бошланади ва у сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.



