

– "Барселона" доим ғалаба қозонишни истайди. Ўтган мавсумдаги "Бавария"дан учралган мағлубият оғир бўлганди – клублар ўртасида жуда катта фарқ бор эди. "Бавария" ажойиб ўйнади ва иккала ўйинда ҳам бизни таслим қилди. Аммо энди бу тарих, биз олдинга қарашимиз лозим. Бизнинг гуруҳимиз кучли, аммо Чемпионлар лигаси бошидан осон бўлмайди, – дейди Месси УЕФА расмий сайтига.



