

30 ёшли хорватиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ловрен айни дамда мерсисайдликлар таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйган. Лондон клублари ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда, уни ўз таркибларига жалб қилишмоқчи.
Деяннинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, шу сабабдан унинг сотуви ёзда амалга оширилиши ҳақиқатга яқин.



