Марко Груич ҳам фаолиятини Португалияда давом эттиради.
“Порту” “Ливерпуль” ҳимоячиси Марко Груични 2021 йил ёзига қадар ижарага олди. 24 ёшли серб ўтган мавсумни ижара асосида “Герта”да ўтказган эди. У Германия чемпионатида 29 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.