"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш бўйича режасини ўзгартирди

Alisher
19 feb 2025
"Ливерпуль" ёзда "Ньюкасл"га алмашинув таклиф қилиши мумкин.

"Қизиллар" "Ньюкасл"нинг швециялик форварди Александер Исакнинг трансферига жуда ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Мерсисайдликлар босслари швециялик футболчи учун алмашинув доирасида Дарвин Нуньес ёки Диогу Жотани таклиф қилиб кўришади. Олдинроқ, "Ньюкасл"нинг Исак учун 150 млн евродан ортиқ хоҳлаётгани маълум бўлганди.

Александер Исак жорий мавсум "Ньюкасл" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМақола муаллифи
Қопқоқ: Football Insider

Изоҳлар

ХОКИМ НАЗАР!
19 feb
Жамол Бобожонов ва Бобир Акмаловга респект шу инсонларга хурматим ошди йеткизиб куйинглар сабабини узлари билишади.