"Ливерпуль" Кевинга қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
4 ноя 2025
"Ливерпуль" "Фулхэм" ҳужумчиси Кевинни сотиб олишга уриниб кўради.

Манбага кўра, "қизиллар" яқинда ўзларининг бош скаутини 2025 йил ёзида "Шахтёр"дан "Фулхэм"га ўтган 22 ёшли бразилияликни кузатиш учун юборган. У ўзининг дриблинги ва гол уриш қобилияти билан "Ливерпуль" расмийларини ҳайратда қолдирди.

Кевин 2025/26 йилги мавсум 9 ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.

Transfermarkt унинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider