"Ливерпуль" португалиялик хавбекка қизиқмоқда

Alisher
17 дек 2020
"Ливерпуль" "Лилль" ярим ҳимоячиси Ренату Саншешга қизиқиш билдирмоқда.

Мерсисайдикллар 23 ёшли португалияликни қишки трансферлар ойнасида "Барселона"га ўтиши мумкин бўлган Жоржиньо Вейналдумга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Саншеш 2020/21 йилги мавсум "Лилль" сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Transfermarkt футболчини 20 миллион еврога баҳолаган.


AlisherМуаллиф
Манба: le10sport