

Бугун Отабек Мансуров шогирдлари гуруҳ босқичида иккита ўйин ўтказиб, ҳар иккала учрашувда ҳам ҳисоб очилмади. “Локо-2004″ дастлаб “Сахалин”га қарши майдонга тушган бўлса, иккинчи ўйинни “Сибирь”га қарши ўтказди. Иккала баҳсда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Эртага ёш “темирйўлчилар” “Локомотив” (Москва) тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишади. Айтганча, вакилларимиз якшанба куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Динамо” баҳсини бевосита стадионда кузатишади. Ташкилотчилар тошкентлик “темирйўлчилар”га шундай шароит яратиб беришди.



