"Локомотив": ОАВ вакиллари диққатига ...

Narzulla Saydullayev
4 мар 2014
Хабарингиз бор, «Локомотив» клуби 2012 йил янги логотипига эга бўлган ва икки мавсумдан буён ушбу логотипдан клуб рамзи сифатидан фойдаланиб келинмоқда.

Баъзи ОАВ воситаларида, реклама, табло ва клублар чиқараётган ўйин олди дастурларида ҳали ҳам эски логотип ишлатилаётганлига кўзимиз тушмоқда. Бу эса клуб манфаатлари ва обрўсига кичик бўлсада путур етказмоқда.

Шу сабабли биз барча оммавий ахборот васиталари, клуб матбуот хизмати вакилларига қулайлик яратиш мақсадида клуб логотипини сайтимизнинг Асосий бўлими, ОАВ учун саҳифасига уч ҳалқаро стандартда жойлаштирдик. Шу йўл билан сиз клубимиз рамзини сақлаб олишингиз мумкин.

Бундан ташқари сизларга осонроқ бўлиши учун lokomotiv-uzb@mail.ruэлектрон қутисига ўз почтангиз орқали йўқланма қилсангиз биз - «Локомотив» матбуот хизмати сизга расмий логотипимизни юборамиз.

«Локомотив» клуби барчага қулайлик яратиш учун қўлдан келганча ёрдам беради.

Кўчириб олиш:
loko_logo.cdr
loko_logo.png
loko_logo.jpg


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz