"Локомотив" спорт директори: "Тимур Мамасидиқов янги схемамизга бироз мос келмади"

Iskandarov Abdulaziz
29 feb 2024
Тошкентнинг "Локомотив" клуби эртага старт оладиган Суперлига мавсуми олдидан янги футболчи ва мураббийларни таништириш маросимини ўтказди.

Тадбирда клуб раҳбариятидан спорт директори Равшан Муқимов ва менежер Марат Бикмаев иштирок этди. "Локомотив" спорт директори Тимур Мамасидиқовнинг "Олимпик"ка қайтиши ҳақидаги саволга батафсил жавоб берди. 

"Тимур янги схемамизга бироз мос келмади. Қолаверса ўзи ҳам "Олимпик"да ўйнаш истагини билдирди. Лекин футболчи билан клубнинг икки йиллик шартномаси бор. У яна кучга тўлиб қайтади. "Олимпик"ка эса ижарага бердик. Бу футболда бўладиган нарса. ",- дейди Равшан Муқимов.

 


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Uz paxtakor Uz
29 feb 2024
Шу Ровшан мукимовди Пахтакорга олиб келиш керек. Локони Локо киган инсон. Тан олиш керек. Локомативга Содик инсон. Омадизи берсин Ровшанжон