"Локомотив"ни мавсумнинг охирги ўйинида Денис Коростиченко бошқаради

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2021
Бугун бўлиб ўтадиган Суперлига 26-тур учрашувидан сўнг "Локомотив" учун навбатдаги мавсум ўз якунига етади.

"Темирйўлчилар" бугун Қаршида "Насаф"га қарши баҳс олиб боришади.

Хабарингиз бор, португалиялик мураббий Микаел Секейра клуб билан ўзаро келишган ҳолда "Локомотив"ни тарк етди. Шундан сўнг кўпчилик мухлисларда "Локомотив"ни охирги ўйинда ким бошқаради?" каби саволлар юзага кела бошлади. Клуб раҳбарияти мавсумнинг сўнгги расмий ўйинида жамоани Микаел Секерайга яқиндан ёрдам бериб келган Денис Коростиченко бошқаришини футболчиларга маълум қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати